КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Куба учта турда 17та гол ўтказиб юборди

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 22:42
  • 1204
  • 30

АҚШ, Ямайка ҳамда Коста-Рика яшил майдонларида КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги бўлиб ўтмоқда.

"А" гуруҳининг сўнгги тур учрашувларида Мексика Мартиникани 3:2 ҳисобида таслим қилган бўлса, Куба бу сафар Канадага йирик ҳисобда (0:7) енгилди. Мазкур квартетдан кейинги босқичга Мексика ҳамда Канада терма жамоалари йўл олди. 

Маҳаллий вақт билан бугун, Тошкент вақти билан эса 03:30да «B» гуруҳи аутсайдерлари Бурмуд ороллари Никарагуага қарши тўқнаш келса, мезбон Коста-Рика 05:30да Гаити билан гуруҳ пешқадамлиги учун ўйнайди. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқич ўйинлари 26 июнь ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар