ads


Месси деярли барча кўрсаткичлар бўйича етакчи

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 00:00
  • 646
  • 30

«Барселона» сардори Лионель Месси ЛаЛиганинг якунланган мавсумида жуда ёрқин ўйин кўрсатди.

ads

Squawka нашри Испания чемпионатининг 2018/19 йилги мавсумига бағишланган статистик кўрсаткичларда ҳам каталонияликлар форвардининг етакчилигини кўриш мумкин.

Месси 15 йўналишнинг, 14тасида етакчи сифатида қайд этилган. Жумладан, голлар, паслар, зарбалар, аниқ зарбалар, яратилган вазиятлар, голга яқин яратилган вазиятлар, хет-триклар, жарима майдони ичи ва ташқарисидан урилган голлар, энг кўп қўполлик ишлатилган футболчи, дарвоза устуни ва тўсинига энг кўп зарба йўллаган футболчи, рақиб жарима майдони атрофида энг кўп фол ишлатилган ва аниқ узатмаларни амалга оширган футболчи сифатида пешқадамликни қўлга киритган.

Фақатгина битта кўрсаткич, яъни, рақибларни алдаб ўтиш борасида Лео иккинчи поғонани эгаллаган. Бу борада етакчилик эса «Сельта» аъзоси Софьян Буффалга насиб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси бугун 32 ёшни қаршиламоқда.

Ўхшаш янгиликлар