Ж.Корея чемпионатида даҳшатли «comeback» қайд этилди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 01:21
  • 1298
  • 30

Жанубий Корея чемпионатининг 17-турида «Гангвон» клуби ўз уйида «Поханг Стилерс» жамоаси билан учрашди.

Баҳснинг 57 дақиқасига келиб меҳмонлар йирик 0:4 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Бу ҳисоб 71 дақиқага қадар ўзгармади. Шундан сўнг, ҳақиқий «триллер» бошланди. Жаэ-Ван Чо ўртадаги фарқни қисқартирган бўлса, мезбонларнинг кипрлик легионери Валентинос Сиелис «Гангвон»нинг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса яна ўша Жаэ-Ван Чо иккита гол уриб, мувозанатни тиклади. 90+6 минутда Жо-Гук Жунг рақиблар дарвозасига бешинчи тўпни киритиб, ўйинга нуқта қўйди. 

Мазкур «comeback»дан сўнг,  «Гангвон» клуби очколари сонини 24тага етказиб, 5 ўринга кўтарилди. «Поханг Стилерс» эса 20 очко тўплаган ҳолда 7 поғонада турибди.

K-League. 17 тур.

«Чхунчхон Сонгам»

«Гангвон» - «Поханг Стилерс» 5:4 (0:2)

Голлар: 18 - Вандерсон 0:1, 39 - Вандерсон 0:2, 54 - Ли Сеок Хюн 0:3, 57 - Вандерсон 0:4, 71- Жаэ-Ван Чо 1:4, 79 - Валентинос Сиелис 2:4, 90+2- Жаэ-Ван Чо 3:4. 90+4 - Жаэ-Ван Чо 4:4, 90+6 - Жо-Гук Жунг 5:4.

Ўхшаш янгиликлар