ads


U-21 Европа чемпионати. Ярим финалчилар ёҳуд Токио Олимпиядасига йўлланмани қўлга киритганлар маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 02:21
  • 515
  • 30

Италияда 21 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди.

ads

Ўз гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган Испания, Германия ҳамда Руминия терма жамоалари, шунингдек, гуруҳлардаги иккинчи ўринлар орасида энг яхши натижага эга бўлган Франция терма жамоаси ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Мусобақа мезбонлари италияликлар эса муддатидан олдин мусобақа билан ҳайрлашди. 

Демак, 27 июнь куни бўлиб ўтадиган ½ финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

Испания – Франция

Германия – Руминия

Ушбу терма жамоалар, келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган XXXII Олимпия ўйинларида қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 30 июнь санасига белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар