ПСЖ “Севилья” футболчисини сотиб олади

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 09:21
  • 947
  • 30

Пабло Сарабия фаолиятини Францияда давом эттиришга яқин.

Таъкидланишича, ПСЖ “Севилья” ярим ҳимоячиси Пабло Сарабияни сотиб олишга яқин турибди. Французлар Сарабия учун курашда “Атлетико М” ҳамда “Валенсия”ни ортда қолдиришга эришган. Трансфер суммаси 20 млн еврога баҳоланмоқда. Қайд этилишича, Сарабиянинг шартномасида товон пули 18 млн евро сифатида қайд этилган.

Футболчи 2016 йилдан бери андалусияликлар сафида тўп суриб келади.

Ўхшаш янгиликлар