ЖЧ-2022. Эрон – АҚШ (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 30.11.2022 00:25
  • 693
  • 30

Учинчи турдаги марказий учрашувлардан бири бўлмиш Эрон – АҚШ ўйини учун жамоалар асосий таркибларини эълон қилишди.

Эрон – АҚШ 0:0 LIVE

29 ноябрь, 23.59, «Ал-Тумам стадиони»

Эрон – Бейранванд, Резаян, Пуралиганджи, Хоссейни, Мохаммади, Хаджсафи, Эззатоллахи, Нуроллахи, Голизаде, Тареми, Азмун.

АҚШ – Тернер, Дест, Рим, Картер-Викерс, Робинсон, Адамс, Маккенни, Муса, Пулишич, Веа, Сарджент.


ЯНГИЛАШ



20. Тареми яхши имкониятга эга бўлди, бироқ у ўз имкониятидан фойдалана олмади

18. Ҳозирча АҚШнинг чақон ўйинчилари Эроннинг барзанги йигитларини анча қийнаб қўйишмоқда. Бироқ осиёликлар яхши ҳимояланишмоқда

17. Дест қанотдан яхши узатмани амалга оширди, Мусанинг ажойиб зарбасини яна Бейранванд қайтармоқда.

11. Пулишич боши билан дарвозага аниқ зарба йўллади, аммо Бейранванд ўз ўрнида

9. Учрашувдаги илк зарбани АҚШ терма жамоаси аъзоси Юнус Муса йўллади, бироқ Мусанинг зарбаси анча ноаниқ

6. Эронликлар ҳужум қилишга ҳаракат қилишмоқда. ҳозирча уларнинг рақиблари яхши ҳимояланишмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ўхшаш янгиликлар