"Реал" "Наполи" ярим ҳимоячисини сотиб олишни хоҳламоқда

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 11:00
  • 1154
  • 30

"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисга "Реал" қизиқмоқда.

Қайд этиш керакки, "қироллик клуби" аллақачон ўйинчи учун таклиф тайёрлаб қўйган. Фақатгина "Наполи" Руисни сотишни режалаштирмаяпти ва жамоада олиб қолмоқчи.

23 ёшли футболчи "Бетис" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ижара асосида "Эльче"да ҳам тўп сурган. 2018 йилдан эса "Наполи" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Таянч ярим ҳимоячиси клубида 8-рақам остида тўп тепади.

Ўйинчи якунланган мавсум 46та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар