ads


Суарес "Барселона"дан кетишини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 12:42
  • 557
  • 30

Ярим ҳимоячи Денис Суарес "Барселона"дан кетишини маълум қилди.

ads

- Мен "Барселона"ни тарк этмоқчиман. "Сельта"? Бу фаолиятимни давом эттиришим учун мавжуд вариант. "Сельта"да ўйнашга умид қиламан, аммо қачонлигини билмайман. Менда бошқа чемпионатлардан таклифлар бор, лекин ўзим Ла Лигада қолишни хоҳлаяпман, - дейди Суарес.

Суарес "Барселона"га 2016 йилда "Вильярреал"дан ўтган эди. У 2018/19 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини "Арсенал"да ижара асосида ўтказди. Хавбек "канонирлар" сафида умумий 95 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Футболчига шунингдек "Валенсия" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчини бош мураббий Марселино ўз жамоасида кўрмоқчи. Улар олдинроқ Суарес "Вильярреал"да ўйнаб юрган пайтларда бирга ишлашган. 

Олдинроқ, испаниялик футболчи "Барселона"дан кетиб футбол ўйнашни хоҳлаётганлигини айтиб ўтган эди.

 

Ўхшаш янгиликлар