ads


Неймар "Барселона" ўйинчиларига: "Ҳавотир олманг, мен қайтаман"

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 13:42
  • 516
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Барселона"га қайтишга яқин.

ads

27 ёшли бразилиялик собиқ жамоадошларига Каталонияга қайтаётганлигини билдирган.

"Ҳавотир олманг, мен қайтаман", - деб ёзган Неймар "Барселона" ўйинчиларига.

Қайд этиш керакки, Неймар "кўк-анорранглилар" футболчилари Лионель Месси ва Луис Суарес билан биргаликда WhatsApp мессенжерида алоҳида гуруҳ ташкил этишган.

Неймар якунланган мавсум ПСЖ либосида 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 13та самарали тўп узатмани амалга оширган. transfermarkt.de футболчининг нархини 180 миллион евро деб баҳоламоқда. Бразилия терма жамоаси футболчиси 2013-2017 йилларда Испаниянинг амалдаги чемпиони сафида ҳаракат қилганидан сўнг, Париж клубига 222 миллион евро эвазига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар