Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 01:00
  • 168
  • 30

"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгасида фаворит ҳақида гапирди.

"Ўйлайманки, "Манчестер Сити" Англия чемпионлигини қўлга киритади", - деди Агуэро.

Жорий мавсум “шаҳарликлар” 35 та ўйин ўтказиб, 82 очко жамғарган ҳолда АПЛлига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Манчестер Сити” ва пешқадам “Арсенал” ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил этади, аммо "шаҳарликлар"да захира ўйини мавжуд. 

Клуб навбатдаги учрашувини 11 май куни “Фулхем”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар