Шенсни ЖЧлар тарихига кирди

  • Mr.NoBoDy 01.12.2022 02:44
  • 399
  • 30

Войцех Шенсни жаҳон чемпионатлари тарихида 2 та пенальтини қайтарган учинчи дарвозабонга айланди.

«Ювентус» шарафини ҳимоя қилаётган дарвозабон Польшанинг Аргентина билан ўйинида ҳужумчи Лионель Месси тепган тўпни қайтарди. Аввалроқ Саудия Арабистонига қарши беллашувда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган эди. 

2002 йилда иккита сейвни америкалик Брэд Фридель, 1974 йилда эса польяк Ян Томашевски амалга оширган эди.

Ўхшаш янгиликлар