Месси Марадонанинг натижасини такрорлади

  • Mr.NoBoDy 01.12.2022 03:00
  • 399
  • 30

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси гол ура олмади, аммо Польшага қарши ўйинни ажойиб ўтказди.

Аргентиналиклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олишди, Месси эса пенальтидан фойдалана олмай, ўз номини таблога ёзиш имкониятини бой берди.

Маълумотларга кўра, «ПСЖ» етакчиси жаҳон чемпионатидаги битта ўйинда рақибларини 5+ марта алдаб, худди шунча голли вазиятлар ярата олган энг кекса футболчига айланди.

Аввалги рекордчи 1994 йилги жаҳон чемпионатида ҳам худди шундай кўрсаткични қайд этган Диего Марадона эди.

Ўхшаш янгиликлар