"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 15:21
  • 1080
  • 30

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги бош мураббий Деян Журжевични таништирув маросимини ўтказди.

Янги мураббийнинг тақдимот маросими аввалида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Х.Бозаров сўзга чиқиб йиғилганларга янги бош мураббий сербиялик мутахассис Деян Журжевични йиғилганларга таништирди.

Айни пайтда Наманган шаҳар ҳокими, "Навбаҳор" футбол клуби президенти Ш.Абдуразоқов ва Деян Журжевичлар расмий шартномани имзолашди.

Деян Журжевич сўз олиб, жамоага таклиф этишгани учун миннатдорчилик билдириб, ўз аънаналарига эга клубда иш бошлаганидан хурсандлигини билдирди. Журжевич Ўзбекистондаги фаолияти давомида Наманганда бўлганлигини ва мухлислар билан тўла ўйингоҳда ўйин кўрсатиш қийин кечганлигини айтиб ўтди.

Жамоа сардори Жаҳонгир Меҳмонов ва россиялик ҳимоячи Игорь Голбанлар ҳам сўзга чиқиб, вилоят ва клуб раҳбарлари томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, мухлисларни ҳурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини намойиш этишларини билдиришди. Журжевичга хуш келибсиз дея илиқ фикрларни билдиришди.

Тақдимот маросими сўнггида Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ва жамоа бош мураббийи Деян Журжевичлар жамоа футболчилари билан суҳбат ўтказишди. Шу тариқа тақдимот маросими якунига етказилди.

Ўхшаш янгиликлар