"Реал" футболчисига "Милан" ва "Байер" рақобатлашмоқда

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 15:42
  • 1080
  • 30

"Реал" ҳимоячиси Тео Эрнандесга "Милан" ва "Байер" клублари қизиқмоқда.

"Россонерилар" франциялик футболчини 15 миллион еврога сотиб олиш шарти билан 5 миллион еврога ижарага олишмоқчи. Леверкузенликлар эса бирдан 20 миллион евро тўлаб Теони сотиб олишмоқчи.

Бундан ташқари, "Байер" бу мавсум "Милан"дан фарқли равишда Чемпионлар Лигасида ўйнайди.

Тео "Реал"га 2017 йилда "Атлетико"дан 26 миллион евро эвазига ўтган эди. У якунланган мавсумни "Реал Сосьедад"да ўтказди.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар