ads


Роналду курорт ходимларига сифатли хизмат кўрсатиш учун 20 минг евро чойчақа қолдирди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 16:42
  • 568
  • 30

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду Коста-Наварино курортида оиласи билан бирга дам олди ва курорт ходимларига саҳоват ила миннатдорчилик билдирди.

Португалиялик футболчи юнон курортида оиласи билан бирга 7 кун ўтказди.

Коста-Наваринодаги бир кун учун "кекса синьора"нинг 34 ёшли ҳужумчиси 8 минг евро тўлаган. Дам олиш якунланганидан сўнг эса футболи яхши хизмат учун миннатдорчилик тариқасида курорт ходимларига 20 минг евро чойчақа қолдирган.

Роналду "Ювентус"га ўтган йил ёз ойида "Реал"дан ўтган эди. Португалияликнинг трансфери туринликларга 117 миллион еврога тушган. Форвард якунланган мавсум "Юве" таркибида 43та ўйинда иштирок этиб, 28та гол ва 13та ассистга эришган.

Қизиғи шундаки, Роналду бир йил олдин "Ювентус" вакиллари билан музокара ўтказганда ҳам юнон курортидаги хизмат кўрсатишдан ҳайратга тушган ва отель ходимларига чойчақа сифатида 19600 евро қолдирган эди.


Ўхшаш янгиликлар