"Ливерпуль" 17 ёшли футболчи учун бўлаётган курашда етакчи

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 17:21
  • 1138
  • 30

Голландиянинг "Зволле" клуби ҳимоячиси Зепп ван ден Берг шу ёзда "Ливерпуль"га ўтиши мумкин.

17 ёшли футболчини шунингдек Амстердамнинг "Аякс" ҳамда Мюнхеннинг "Бавария" клублари ҳам кузатмоқда. Аммо ўйинчининг ўзи эса омадини Англияда синаб кўрмоқчи.

Зепп ван ден Берг якунланган мавсум Голландия чемпионати доирасида 15та ўйинда майдонга тушган. Мураббий уни бир неча маротаба ўнг қанот ҳимоясида ўйнатди.

Ўйинчи 2018 йилдан бери Голландиянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоаси ҳаракат қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар