Расман: "Милан" футболчиси клубдан кетди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 18:21
  • 1126
  • 30

"Милан" ҳимоячиси Кристиан Сапата Италия клуби билан хайрлашди.

Футболчининг Милан клуби билан тузган шартномаси 30 июнда ўз якунига етади ва у эркин агентга айланади.

"Мен клубдагиларга мени дунёнинг энг обрўли клубларидан бирида ўйнаш имкониятини яратиб беришгани учун миннатдорчилик билдираман. Ҳамма-ҳаммага раҳмат.

Жамоадаги дўстларимга алоҳида раҳмат айтаман. Менда қийин пайтлар бўлди, аммо улар менга олдинга олға қадам ташлашимга ёрдам беришди. Ҳаётимдаги бу даврларни умуман унутмайман", - деб ёзган ўйинчи ўзининг "Instagram" саҳифасига.

Хабарларга кўра, футболчи фаолиятини "Женоа"да давом эттириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар