"Ливерпуль" ҳимоячиси "Вильярреал" клубига ўтади

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 20:21
  • 1042
  • 30

Чап қанот ҳимоячи Альберто Моренонинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 30 июунь куни якунига етади.

Испаниялик футболчи ўзига янги клуб топди. Морено келаси мавсумни ЛаЛига вакили "Вильярреал" жамоасида бошлаши мумкин. Тафсилотлар тўлиқ берилмаган. Аммо, шуниси аниқки бир неча ҳафта ўтказилган музокаралардан сўнг, томонлар келишиб олишган.

26 ёшли Морено ўтган мавсум "Ливерпуль" сафида ЕЧЛда зафар қучган бўлса-да, бор йўғи икки ўйинда майдонга тушди ва 77 дақиқа ҳаракат қилди.


Ўхшаш янгиликлар