ads


Невилл: "Манчестер Юнайтед" Погбани жамоада ушлаб қолиши керак эмас"

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 21:21
  • 521
  • 30

"Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси Гари Невилл франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба ҳақида фикр билдирди.

ads

"Манчестер Юнайтед" Погбани жамоада ушлаб қолиши керак эмас. Ҳа, у майдонга тушса, МЮ кучлироқ ўйнайди. Аммо, футболчи "Юнайтед" учун ўйнашни хоҳламаса, клуб у истаётган ва интилаётган жамоага айланиб бориши керак.

Бошқа футболчилар ҳақида маълумотга эга эмасман. Погбадан бошқа йўқотишлар бўлиши ҳам мумкин. Бироқ, ўйинчини сотишдан аввал унинг ўринга янги футболчи харид қилиш зарур", - дейди Невилл.

Погбанинг МЮ билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади. Унга ПСЖ, "Реал" ва "Ювентус" клубларидан қизиқиш бўлаётганди. 

Ўхшаш янгиликлар