Азиз Тўхтабоев: "Серияда бешталикдан кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди"

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 22:00
  • 1116
  • 30

Ўзбекистон кубоги 3-босқич “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Ўйин ҳужумкор руҳда ўтди. “Қизилқум”ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўйинни иссиқда бўлгани ҳам 1-таймда бироз халақит берди . Ҳисобда олдинга чиқиб олгач, бироз хотиржамликка берилдик.Пенальтилар сериясида омадимиз келмади. Бу лоторея. Пенальти тепадиган дастлабки бешталикни мен ёзиб бергандим. Кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди. Биз бугун ўйинни пенальтилар сериясигача олиб бормасликни мақсад қилган эдик. Олдинда бизни “Пахтакор” билан ўйин кутиб тургани боис бугунги баҳс тақдирини асосий вақтда ҳал қилишни мақсад қилгандик.

Қувондиқ Рўзиевнинг захирадан майдонга туширганимнинг боис айнан “Пахтакор” билан учрашув олдидан унга бироз дам беришни лозим топгандим.


Ўхшаш янгиликлар