Эл-Шарави учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро маош. Ёмон эмас-а?

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 22:21
  • 1389
  • 30

"Рома" ярим ҳимоячиси Стефан Эль-Шарави фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Журналист Никола Скиранинг маълумотига  кўра, "Шанхай Шенхуа" италиялик учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро таклиф қилган.

Аввалроқ, "Рома" 26 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома ва йилига 3 миллион евро (бонуслар билан) таклиф қилган ва у билан тезроқ келишувга эришишни хоҳлаётгани ҳақида маълумот берилганди.

Ўтган мавсум, Эль-Шарави А Сериянинг 28 ўйинида 11 гол ва 6 ассистни қайд этди. Унинг римликлар билан тузган амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунига етади.  


Ўхшаш янгиликлар