ads


Расман: "Эвертон" клуби "Барселона" хавбекини сотиб олди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 02:00
  • 746
  • 30

«Барселона» ярим ҳимоячиси Андре Гомеш тўлақонли «Эвертон» аъзосига айланди.

ads

 У ижара асосида мерсисайдликлар сафида ўйнаб келаётганди.

«Эвертон» португалиялик футболчи учун «Барса»га бонусларни қўшган ҳолда 25 млн. евро ўтказиб берди. У билан шартнома эса 2023/34 йилги мавсумга қадар тузилган. 

Эслатиб ўтамиз, Гомеш 2016 йилда 37 млн. евро эвазига «Валенсия»дан каталонияликлар сафига келиб қўшилганди. 

25 ёшли хавбек жорий мавсум АПЛда 29 ўйинда майдонга тушиб, бир бора рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олганди. Шунингдек, унинг ҳисобида иккита голли узатма ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар