"Реал" ван де Беекга шартнома тайёрламоқда

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 10:42
  • 1074
  • 30

"Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Беек Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасига кириб қолди.

Мадридликлар раҳбарияти футболчини Поль Погба ўрнига олиб келишмоқчи. Раҳбариятнинг бундай қарорга келишида МЮ хўжайинларининг Погбани қўйиб юборгиси келмаётгани сабаб бўлган.

Голландиялик ярим ҳимоячининг нархи 60-70 миллионлар атрофида баҳоланмоқда.

Ван де Беекнинг амстердамликлар билан тузган шартномаси 2022 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.

22 ёшли футболчи якунланган мавсум "Аякс" сафида 57та ўйинда майдонда тушиб, 17та гол ва 13та ассистга эришган.


Ўхшаш янгиликлар