Пике ди Лигтни "Барселона"да кўриш мақсадида у билан учрашди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 11:21
  • 1026
  • 30

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике оиласи билан Багам оролларидаги таътил давомида "Аякс" сардори Маттейс де Лигт билан учрашди.

Журналист Франсенска Агиларанинг маълумотига кўра, Пике уни "Барселона"га ўтишга ундаган. Маттейс олдинроқ Пике уни каталонияликлар жамоасида кўришни хоҳламайди деб ўйлар эди.

Бундан бир қанча вақт олдин "Барселона" Де Лигтни сотиб олиш фикридан воз кечган. Чунки у билан шартнома имзолашнинг барча ҳаражатлари 200 миллион еврога тушиши мумкин эди.

Маттейсга шунингдек ПСЖ ва "Ювентус" клублари ҳам қизиқмоқда.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 56та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар