ads


Деян Журжевич қайси клубларда фаолият юритган?

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 11:42
  • 525
  • 30

Хабарингиз бор, бугун сербиялик мутахассис Деян Журжевич "Навбаҳор"га бош мураббий этиб тайинланди.

ads

Кўпчилик мухлисларни Журжевичнинг футболчилик ва мураббийлик фаолияти қизиқтирганлиги боис, у ҳақда тўлиқроқ тўхталишга қарор қилдик.        

Деян Журжевич 1967 йилнинг 4 июль куни Югославиянинг Лазаревац шаҳрида дунёга келган. У футболчилик даврида ярим ҳимоячи бўлган. Журжевич футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Колубара” (Лазаревац), ОФК (Белград, 1989 – 1993, 1994-1996, 2000-2002 йиллар), “Чукарички” (Чукарица, 1996-1998 йиллар), Грециянинг “Аполлон Смирнис” (Афина, 1993-1994 йиллар), Швециянинг “АИК” (Стокгольм, 1998-2000 йиллар) клублари, шунингдек, Югославия терма жамоаси (1994-1995 йиллар)да тўп тепган.

Футболчилик фаолияти давомида “АИК” клуби таркибида 1999 йили Швеция кубогини қўлга киритган.

Деян Журжевич бутсасини михга илгач, ОФК клубининг ёшлар жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаб, 2006 йилгача ушбу жамоани бошқарди.

Шундан сўнг, ёш мутахассис 2007-2008 йилларда Сербия U-23 ёшлар жамоасида фаолият юритди.

Сўнгра 2008-2009 йилларда “Чукарички” клубини бошқарди.

Кейин фаолиятини ОФК клубида давом эттириб, мазкур жамоани 2009-2011 йилларда бошқарди ҳамда 2010 йили Сербия чемпионатида 3-ўринни эгаллади.

Сербиялик мутахассис 2011-2012 йилларда Тошкентнинг “Пахтакор” клубида фаолият юритди. “Шерлар”нинг 2011 йилги мавсумда бронза медали ва Ўзбекистон кубоги қўлга киритишларида Деян Журжевичнинг ҳам муносиб улуши бор, албатта.

Сербиялик мутахассис 2012 – 2013 йиллари Сербиянинг “Раднички” (Крагуевац) жамоасини бошқарди.

Деян Журжевич 2014-2015 йилларда ўзи учун қардон бўлган ОФК клубида бош мураббий бўлиб фаолият юритди.

2015 йилнинг ёз фаслида сербиялик мутахассис яна юртимизга қайтиб, миллий терма жамоамизда 2017 йилгача техник директор лавозимида иш олиб борди.

Ўтган йилдан буён Сербиянинг “Земун” (Земун) клубини бошқараётган Деян Журжевич кеча "Навбаҳор"да иш бошлади.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар