ads


"Персеполис" Каррерага бир мавсум учун 2 миллион евро тўламоқчи

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 14:00
  • 530
  • 30

Таниқли мураббий Массимо Каррера яқин вақтларда Эроннинг "Персеполис" клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин.

ads

55 ёшли италиялик мутахассис клуб вакиллари билан учрашишга ҳам улгурди. "Персеполис" Каррерага 2 йиллик шартнома билан биргаликда бир мавсум учун 2 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Олдинроқ, мураббий С Сериядаги "Катания"ни бошқариши мумкинлиги тўғрисида хабарлар чиққанди.

Унинг охирги иш жойи Россиянинг "Спартак" клуби бўлган эди. У Москва жамоаси билан Россия чемпионлиги ва мамлакат суперкубогини қўлга киритган. 2018 йил 22 октябрда италиялик мутахассис истеъфога чиқарилган эди.

Олдинроқ эронликлар Жанни Де Бьязи ва Вальтер Зенгиларни ҳам кузатаётганлиги айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар