"Сурхон"ни ким бошқариши маълум

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 14:42
  • 1045
  • 30

Суперлига иштирокчиси Термизнинг "Сурхон" жамоасидаги бўшаб қолган бош мураббий лавозимига асосий номзод ким эканлигини маълум қилинди.

Бу ҳақда сайтимиз мухбири Шаҳбоз Беғамов хабар қилмоқда.

Андрей Микляев истеъфога чиқарилгач унинг ўрнига асосий номзод сифатида Бахтиёр Ашурматов кўрилмоқда. Тез орада мураббий ва клуб раҳбарияти учрашиши ва музокараларнинг якуний қисмини келишиб олиши кутилмоқда. Агарда томонлар барча масалалар бўйича келишувга эришишса, унда Бахтиёр Ашурматов "Сурхон" жамоаси бошқарувига ўтади.

Қайд этиш лозим, Бахтиёр Ашурматов ўтган йили АГМК жамоаси билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучган ва бу борада ҳам футболчи ва мураббий сифатида ютуққа эришган Қосимовдан кейинги мутахассисга айланганди.

АГМКдан кейин жорий мавсум "Бухоро"ни маълум муддат бошқарган Ашурматов кейинчалик муваффақиятсиз натижалар ва молиявий беқарорлик туфайли гарчи клуб раҳбарияти ишонч билдирган бўлсада ўз хоҳишига кўра жамоадан кетишни маъқул топганди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Сурхон" Суперлигада 12-турдан кейин 21 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар