Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов жамоасидан навбатдаги ғалаба

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 15:00
  • 976
  • 30

Куни кеча Жанубий Корея К2 лигасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ўйнаётган "Гвангжу" клуби сафарда Жавлон Иброҳимов фаолият олиб бораётган "Сувон Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ашурматов мазкур ўйинда 88 дақиқа ҳаракат қилди. Иброҳимов эса баҳсни захирада кузатиб борди. "Гвангжу" 16та турдан сўнг 36 очко тўплаб мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида бормоқда. "Сувон" эса 27 очко билан учинчи ўриндан жой олган.


Жанубий Корея. К2 лигаси. 16-тур
"Сувон Сити" - "Гвангжу" 0:2
Голлар:
Парк Хюнг Сун 65 автогол, Фелипе 90+6.

Ўхшаш янгиликлар