ads


Усмон Дембеле "Барселона"ни "Бавария"га алмаштириши мумкин

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 15:21
  • 608
  • 30

"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

ads

Мюнхенликлар 22 ёшли франциялик футболчига "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Санени сотиб олиш қийинлашаётганлиги сабабли қизиқишмоқда.

Қайд этиш керакки, "Барселона" агар Неймар келса, Дембеле билан хайрлашишга тайёр.

Жаҳон чемпиони "Ренн" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўйинчи "Барселона"дан ташқари "Ренн" ва Дортмунднинг "Боруссия" клубларида тўп сурган ва 2016 йилдан буён Франция терма жамоасида ўйнаб келмоқда.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 6та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар