ads


Қизиқ: Суперлигада биринчи давра тугамасиданоқ 50% жамоаларда мураббийлар алмашди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 15:21
  • 561
  • 30

Суперлиганинг жорий мавсумида ҳали биринчи давра тугамасиданоқ жамоаларнинг тенг ярмида мураббийлар алмаштирилди.

ads

Ҳали биринчи давра тугашига бир тур қолганида 14 жамоадан 7тасида мураббийлар истеъфога чиқарилди.


Истеъфога чиқарилган мураббийлар:

"Сўғдиёна" — Сергей Лушан

"Бухоро" — Бахтиёр Ашурматов 

"Андижон" — Ильдар Сакаев 

"Қўқон-1912" — Нўъмон Ҳасанов

"Локомотив" — Андрей Фёдоров 

"Навбаҳор" — Андрей Канчельскис

"Сурхон" — Андрей Микляев 


Айни пайтда фақатгина АГМК, "Пахтакор", "Насаф", "Динамо", "Металлург", "Бунёдкор" ва "Қизилқум"да мураббий алмашгани йўқ. Қолган жамоалар чемпионат аввалидаги мураббийларни истеъфога чиқариб, уларнинг ўрнига бошқа мутахассисларни жалб этишди.

"Сўғдиёна" — Улуғбек Бақоев

"Бухоро" — Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон)

"Андижон" — Александр Хомяков (Россия)

"Қўқон-1912" — Азиз Тўхтабоев

"Локомотив" — Самвел Бабаян 

"Навбаҳор" — Деян Журжевич (Сербия)

"Сурхон" — Бахтиёр Ашурматов (ҳали расман эълон қилингани йўқ)


Қайд этиш керакки, чемпионат Олий лигадан Суперлигага ўзгаргач фақатгина "Насаф", "Қизилқум"  ва "Пахтакор" мураббийни алмаштиргани йўқ. Қолган барча жамоаларда бу вақт ичида қатор мураббийлар ўзгартирилди. Олий лиганинг охирги мавсумида ва Суперлигада фаолият кўрсатиб келаётган Рўзиқул Бердиев, Ҳамиджон Актамов ва Шота Арвеладзе узлуксиз мунтазам ишлаб келаётган мутахассислар саналишмоқда.

Шунингдек, Суперлигада Андрей Микляев, Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов биттадан кўп жамоаларда ишлашга улгуришди. Микляев "Локо"дан сўнг маълум вақт "Сурхон"ни бошқарди. Улуғбек Бақоев ўтган йили "Бухоро" ва жорий мавсумда "Сўғдиёна"да ишламоқда. Бахтиёр Ашурматов эса АГМК ва "Бухоро"дан кейин эндиликда "Сурхон" бошқарувига ўтиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар