Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Монако"га ўтишга яқин

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 16:21
  • 1076
  • 30

"Интер" ярим ҳимоячиси Жоау Мариу тез орада "Монако" футболчисига айланиши мумкин.

Франция клуби португалиялик ярим ҳимоячини шу ёздаёқ таркибида кўришни хоҳламоқда ва футболчи билан сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Интер" футболчи учун 18 миллион евро атрофида пул ишлаб олмоқчи.

Жоау Мариунинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.

26 ёшли ўйинчи "нерадзеррилар" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассистга эришган.

Олдинроқ, "Монако" жамоа ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас билан хайрлашиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар