Яқиндагина "Милан" билан хайрлашган футболчининг янги клуби маълум

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 17:00
  • 1004
  • 30

"Милан" ҳимоячиси Кристиан Сапата келаси мавсумда қайси клуб шарафини ҳимоя қилишини айтиб ўтди.

"Мен "Женоа" либосини кийишдан бахтиёрман. Барча мухлисларни қучиб қоламан. Вамос, "Женоа", - дейди 32 ёшли колумбиялик футболчи.

Шундай экан, "Удинезе" ва "Вильярреал" собиқ ўйинчиси фаолиятини "Женоа"да давом эттирадиган бўлди. Битим шартлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Сапата А Серияда 13та ўйин ўтказган ва 4та сариқ карточка олган.

Сапата 2007 йилдан буён Колумбия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар