Ван-Биссаканинг МЮга ўтиши аниқ бўлди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 17:21
  • 1214
  • 30

"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака "Манчестер Юнайтед"га ўтади.

Манкунианлар Ван-Биссака трансфери бўйича 55 миллион фунтлик келишувга эришди. Ўйинчи МЮдан ҳафтасига 90000 фунт маош олади.

Хабар берилишича, "Манчестер Юнайтед" тез орада Ван-Биссаканинг трансферини эълон қилади.

21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси якунланган мавсум АПЛда 35та ўйин ўтказди.

Англиялик футболчи "Кристал Пэлас" академиясига 2008 йилда келган. Орадан ўн йил ўтиб эса клубнинг асосий жамоасида ҳаракат қилиб келмоқда.

Аарон 2015 йилда Конго ДР нинг 20 ёшгача бўлган жамоасида ўйин ўтказган. Ўтган йилдан эътиборан Англиянинг U-20 ва U-21 терма жамоасида ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар