ads


Рўзиқул Бердиев: "Ўйин пайтида йигитлардан кўп куч йўқотмасдан, шу ҳисобни сақлаб қолишларини сўрадим"

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 22:42
  • 449
  • 30

Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган "Истиқлол"-"Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикрларни билдирди.

ads

Бугун осон ўйин ўтказмадик, "Истиқлол" жамоаси ҳам бежизга А ПРО-Лигада биринчи ўринларда юргани йўқ, улар бугун ҳақиқатдан ҳам яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрсатишди. "Истиқлол"да кайфият ҳам яхши эди, чунки улар сўнги турда асосий рақибларидан бири "Машъал" жамоасини мағлуб этишди. Барибир бугун бизнинг футболчилар маҳоратлироқ кўринди, шу сабаб ғалабани охиригача ушлаб тура олдик деб ўйлайман.

Иккинчи бўлимни ўйинимиз пасайди? Албатта, бизда яна икки кундан кейин ўйин бор, шу сабабли ҳисоб 2:0 кўринишига келгандан сўнг йигитлар ўзлари истамаган холда кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишган бўлиши мумкин. Мен улардан кўп куч йўқотмасдан, шу ҳисобни охиригача етказишларини сўраган эдим. Учрашув сўнгида "Истиқлол" жамоаси гол уриб олгач, бизни шошириб қўйди.

Кубок учрашувларидаги мақсадимиз? Биз ҳар бир мусобақада, ҳар бир учрашувда яхши натижа учун ҳаракат қиламиз, албатта бир неча турнирларда иштирок этиш осон бўлмайди, лекин юқорида айтганимдек, биз ҳар қандай мусобақада юқори ўринлар учун ҳаракат қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Ўхшаш янгиликлар