Месси ва Неймарни танқид қилган ван Галга Ривалдо жавоб берди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 23:00
  • 1160
  • 30

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Ривалдо клубнинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал олдинроқ Лео Месси ва Неймарни танқид қилгани ҳақида гапирди.

"Месси, Неймар ва Роналду - футболда ақлбовар қилмас ишларни амалга ошираётган футболчилардир. Ҳа, уларни ҳам унчалик ёқтирмайдиган мураббийлар бор экан. Улар ҳам жамоавий ҳам индивидуал томонлама ўйнай олишини исботлаб қўйишган.

20 йил давомида футбол ўйнаган бўлсам, айрим мураббийлар бироз кучсизроқ футболчиларга ишонч билдирган, айримларининг жамоалари футбол ўйнай олмасди. Ундан ташқари, улар ўз футболчилари мураббийларини энг яхшиси деб аташларини исташган.

Менга индивидуал футболчилар ёқади, чунки айнан улар футболга катта жозиба беради. Ҳа, жамоавий ўйин барчага кўпроқ керак, бироқ таркибда кимдир юқори маҳоратга эга бўлиши лозим", - деди Ривалдо.

Ўхшаш янгиликлар