ads


"Қўқон-1912": 415-учрашув арафасида

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 10:00
  • 561
  • 30

"Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 415-ўйинини ўтказиш арафасида турибди.

ads

14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 414 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 146 тасида жамоа ғалаба қозонган. 65 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 203 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 550 – 755. Умумий очколар 503 тани ташкил этади.

Айтганча, Суҳроб Бердиевнинг “Сўғдиёна” дарвозасига киритган иккинчи голи жамоанинг миллий чемпионатлардаги 550-голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Суперлига 13-тур доирасидаги “Пахтакор” билан бўладиган учрашув "Қўқон-1912"нинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 415-ўйини бўлади.


Ўхшаш янгиликлар