ads


Марио Балотелли "Брешиа"да шуғулланишни бошлади

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 10:42
  • 541
  • 30

Ҳужумчи Марио Балотелли "Марсель"дан кетгандан сўнг "Брешиа"да шуғулланмоқда.

ads

Интернетда 28 ёшли италиялик футболчининг клуб билан бирга шуғулланаётгани акс этган сурат пайдо бўлди. Футболчининг шартномаси 1 июлда якунига етгандан сўнг, Балотелли эркин агентга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Марио фаолиятини "Брешиа"да якунлашни орзу қилинишини тан олган эди.

Ўйинчи профессионал футболчилик фаолиятига қадар 5та академияда шуғулланган. Дастлаб профессионал фаолиятини Италиянинг "Лумеццане" клубида бошлаган. Шундан сўнг, "Интер", "Манчестер Сити", "Милан", "Ливерпуль", "Ницца"да тўп сурган. Унинг охирги клуби "Олимпик Марсель" бўлган.

2010 йилдан эса Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар