Сарри кунига нечта сигарет чекишини айтди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 11:21
  • 1141
  • 30

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри жуда ҳам кўп сигарет чекади.

У бу одати назоратдан чиқиб кетганлигини яхши билади.

- Мен кунига 60та сигарет чекаман, эҳтимол бу жуда кўп, - дейди Сарри. - Ўйин пайти чекишга хоҳиш бўлмайди, ундан кейин эса бундай эмас. Менда танамнинг орқа қисмида муаммолар бор эди, аммо ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман.

60 ёшли Сарри футболчилик фаолияти давомида "Фильине" ва "Стиа" клубларида тўп тепган. Мураббийлик фаолиятида эса "Юве" унинг 20-жамоасидир. Улардан 19таси Италиядаги фаолиятига тегишлидир.

У "Челси" билан Европа Лигасининг 2018/19 йилги мавсумида ғалаба қозонган. Бу эса Саррининг фаолиятидаги ягона титулдир.

Ўхшаш янгиликлар