ads


"Порту" "Ал Дуҳайл" футболчисини ижарага олади

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 12:00
  • 590
  • 30

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шоя Накажима Португалия чемпионатига қайтишга яқин.

ads

"Порту" 24 ёшли япониялик футболчини "Ал Дуҳайл"дан 1 йилга ижарага олади.

Накажима якунланган мавсум барча турнирларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассистга эришган. У Копа Америка-2019 мусобақаси гуруҳ босқичи доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Накажима 2017 йилдан "Портимоненси" клубида тўп сурган. 2019 йил қишдан сўнг Қатар клубига ўтган эди.

Футболчи 2018 йилдан Япония терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар