ПСЖ "Барселона"нинг Неймар бўйича берган биринчи таклифига рад жавобини берди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 13:21
  • 1103
  • 30

Мана бир неча ҳафта мобайнида Неймарнинг "Барселона"га қайтгиси келаётганлиги тўғрисидаги хабарлар янграмоқда.

"Барселона" президенти бошчилигидаги каталонияликлар парижликлар билан трансфер бўйича биринчи музокараларни ўтказишди. Парижликлар эса рад жавобини беришди.

Олдинроқ, Неймар маоши камайишига қарамасдан Испанияга қайтгиси келаётганли хабар қилинган эди.

Неймар Парижда бир мавсум учун 36,8 миллион евро ишлаб топмоқда. "Барселона" эса унга 24 миллион таклиф қилмоқда.

Ўйинчи 2018/19 йилги мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 23та гол ва 13та ассист бор. transfermarkt.de футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда. 

Бразилиялик футболчи "Барселона"да 2013 йилдан 2017 йилгача ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар