Расмий хабар: Бахтиёр Ашурматов - “Сурхон” бош мураббийи

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 14:42
  • 1043
  • 30

Бугун “Сурхон” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда “Сурхон” жамоасининг барча аъзолари иштирок этишди. Йиғилишни “Сурхон” футбол клуби бош директор ўринбосари Алишер Рустамов очиб берди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Сурхон” жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Ўзбек футболи мухлислари учун таниқли бўлган, тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов “Сурхон” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

"Менга билдирилган ишонч учун аввалмбор “Сурхон” футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишонаманки, биз бир оила бўлиб шаклланиб, фақат юқори мақсадлар сари интиламиз дейди", – дейди Бахтиёр Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Ашурматов ўтган мавсумда АГМК клуби билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.




"Сурхон"ни ким бошқариши маълум        

Ўхшаш янгиликлар