ads


Токио-2020. Олимпиадада иштирок этадиган Европа жамоалари номи маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 15:42
  • 591
  • 30

Айни дамда Италияда 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европа чемпионати ўтказилмоқда.

ads

Унда иштирок этаётган 12та терма жамоанинг 4таси 2020 йил Токиода бўладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу жамоалар 3та гуруҳга ажратилди. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижани қайд этган иккинчи ўрин соҳиби Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади. Бугун ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади, шу сабабли Токиога борадиган жамоалар номи маълум бўлиб улгурган.

"А" гуруҳи


"B" гуруҳи


"C" гуруҳи


Шундай қилиб, Испания, Германия, Руминия ва Франция Олимпиада чипталарига эга бўлишди. 

Осиё қитъасидан Токиога борадиганлар 2020 йилнинг январида аниқланади. Ўша ойда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Мусобақада биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоаларгина Олимпиадада иштирок этади. Ушбу турнирда 16та жамоа иштирок этади ва улар қуйидагича саватчаларга ажратилган.

1-саватча

Таиланд

Ўзбекистон

Вьетнам

Қатар


2-саватча

Япония

Жанубий Корея

Шимолий Корея

 Ироқ


3-саватча

Хитой

Австралия

Иордания

Саудия Арабистони


4-саватча

Эрон

Сурия

БАА

Баҳрайн

Ўхшаш янгиликлар