"Шальке" спорт директори: "Коноплянка ўзига янги клуб қидириши керак"

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 20:00
  • 1050
  • 30

"Шальке-04" спорт директори Йохен Шнайдер трансфер режалари ва ярим ҳимоячи Евгений Коноплянкани қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Биз Хамза Мендил билан гаплашиб олдик ва улар янги клуб излаши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилдик. Бу сўзлар албатта Набил Бенталеб ва Евгений Коноплянкага тегишли", – дея клубнинг твиттер саҳифаси Шнайдернинг сўзларини келтирди.


ОАВ маълумотига кўра, украиналик футболчининг хизматларига Туркиянинг "Фенербахче" клуби қизиқмоқда. Ўтган мавсум 29 ёшли Коноплянка "Шальке" таркибида 21 та ўйин ўтказди ва 1 та гол, 2 та ассист муаллифига айланди.  

Ўхшаш янгиликлар