ads


"Рома" Бартра трансфери бўйича музокара ўтказмоқда

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 20:00
  • 475
  • 30

Римликлар ЛаЛиганинг "Бетис" клуби ҳимоячиси Марк Бартрага жиддий қизиқиш билдирган.

ads

Бу хабарни журналист Жанлука Ди Марцио шахсий сайтида эълон қилган. Манбага кўра, футболчининг агенти Римга учиб кетган ва "Рома"нинг спорт директори Жанлука Петраки билан музокара ўтказган. Ҳозирда трансфер масаласи ижобий томонга ҳал бўлмоқда ва якунига етгани йўқ. 28 ёшли испаниялик ҳимоячи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Бетис"га 2018 йил январь ойида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан келиб қўшилган. Трансфер миқдори 10,5 миллион еврони ташкил қилган эди.


Бартра ўтган мавсум ЛаЛиганинг 33 ўйинида асосий таркибда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Уни ҳакамлар 4 марта сариқ карточка билан "сийлашди". 

Маркнинг "Бетис" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. 

Ўхшаш янгиликлар