ads


Киннинг отаси: "Интер" — Мойзенинг уйи, у мазкур клубга ўтишни хоҳлаган бўларди"

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 20:42
  • 563
  • 30

Туриннинг "Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Киннинг отаси ўғлининг "Интер"га бўлган муҳаббатини сўзлаб берди.

ads

"Ҳаммаси бозор атрофида айланаётганимизда бошланган. Мен унга футболкалардан бирини танлашини айтганман. У сония ҳам иккиланмасдан Обафеми Мартинснинг "Интер"даги футболкасини кўрсатган. 


"Интер" унинг уйи бўлиб қолди. Мойзе мазкур жамоани болалигидаёқ танлаган, "нерадзуррилар"нинг ашаддий мухлиси бўлиб улғайди ва у ерга боришни истаган бўларди. Ҳаммаси таклифларга боғлиқ. "Интер" ҳозир олаётган маошидан кўпроқ пул таклиф қилса, у ҳолда Кин бу таклифни рад этмайди", - дейди Киннинг отаси.


Кин "Ювентус" шарафини 2016 йилдан бери ҳимоя қилмоқда. Ўтган мавсум 19 ёшли италиялик А Сериянинг 13 ўйинида 6 та гол урди. 

Ўхшаш янгиликлар