"Лион" Нзонзи трансфери борасида "Рома" билан келишиб олди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 21:00
  • 1156
  • 30

"Рома" ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи "Лион"га ўтишга яқин турибди.

Журналист Никола Скиранинг маълумотига кўра, Франция клуби 30 ёшли футболчи билан шартнома масаласида келишиб олган ва 20 миллион евролик таклифни римликлар қабул қилишган.



Нзонзи ўтган мавсум бошланмасдан аввал "Севилья"дан "бўрилар" сафига келиб қўшилганди. Ортда қолган мавсумда франциялик таянч ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 30 ўйинида иштирок этди ва 1 та гол, 2 та ассистни ҳисобига ёздириб қўйди. 

Ўхшаш янгиликлар