Эль-Шаарави Хитойдан тушган таклифни рад этди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 23:00
  • 1052
  • 30

"Рома" ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубидан тушган таклифни рад этди.

"Football Italia" хабарига кўра, хитойликлар футболчи учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро маош таклиф қилганди. Аммо футболчи бунга рад жавобини берди.

Энди у "Рома" билан шартномасини узайтириш борасида музокара бошлади. Унинг ҳозирги шартномаси 2020 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар