"Интер" бразилиялик футболчисини сотишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 11:00
  • 1065
  • 30

"Интер" ҳимоячиси Далберт шу ёзда Францияга қайтиши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марцио хабар беришича, "Лион" 25 ёшли бразилиялик футболчи учун 18 миллион евро таклиф қилган. Фақатгина Италия клуби ўйинчи учун 20 миллион евродан камига рози эмас.

Далберт якунланган мавсум барча турнирларда 12та ўйинда майдонда тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Далберт 2016 йилдан 2017 йилгача "Ницца"да ўйнаган. Шундан сўнг "Интер"га 21 миллион евро эвазига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар