ads


Расман: "Бенфика" "Ал Айн" вингери Кайони сотиб олди

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 11:42
  • 642
  • 30

"Ал Айн" вингери Кайо Лукас "Бенфика" футболчисига айланди.

ads

Унинг Португалия клуби билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

"Бенфика" 25 ёшли бразилиялик футболчи учун биринчи Европа клуби бўлди. У "Ал Айн"дан олдин "Кашима Антлерс" клубида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Кайо Лукасга Донецкнинг "Шахтёр" жамоаси ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Кайо якунланган мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар