Олдинроқ, Португалия клуби расмий сайтида "матрасчилар" томонидан таклиф келиб тушгани ҳақида хабар қилинган эди.
19 ёшли хавбекка мадридликлар 126 миллион евро таклиф қилмоқда.
- Менинг ўғлим Симеоне билан гаплашди. Аммо нима ҳақида эканлигини билмайман, чунки у менга бу ҳақда гапирмади, - дейди Феликснинг отаси.
Феликс 2018/19 йилги мавсум "Бенфика" сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 11та ассистга эришган.
transfermarkt.de футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.